Янги ўқув йилида набирам Шоҳжаҳон 44-мактабнинг 1-синфига қадам қўйди. Ҳали оиламиздан Мустақиллик байрами, Билимлар куни шодиёналари ҳис - ҳаяжони аригани йўқ. Айниқса, Шоҳжаҳоннинг қувончини айтмайсизми, ўқув қуроллари, дарсликларини «Президент бобом совға қилган» деб еру кўкка ишонмай, бағридан қўймайди. Ҳар тонг барвақт туриб мактабга ошиқади, мен эса ортидан дуога қўл очаман: «Юртимиз тинчлиги, хотиржамлигимизга кўз тегмасин, ўсиб келаётган авлоднинг таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиб, чексиз ғамхўрлик кўрсатаётган Юртбошимиз омон бўлсинлар!».

Одобли, ақлли, ҳунарли, имон-эътиқодли фарзанд наинки оила, балки жамиятнинг бойлиги. Бундай фарзандларни тарбиялаётган устоз-мураббийларга биз ота-оналар ҳамиша таъзимдамиз. Хусусан, қишлоғимиздаги 44-мактаб жамоаси, набирамнинг биринчи устози Азизахон Сатторовадан миннатдорман. Мактабда ўқувчиларнинг пухта таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Ўқувчилар 1-синфданоқ чет тилини ўрганишяпти. Муҳташам спорт зали, спорт майдончалари ҳамиша ўқувчилар билан гавжум. Бу ҳам болаларнинг жисмонан баркамол вояга етишишлари учун яратилган қулайликлардир.

Муяссархон Азизова, «Баҳористон» МФЙ.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.