ТУМАН МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 24 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КАТТА БАЙРАМ ТАНТАНАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Юртимизда катта шодиёна. Халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган мустақиллик кунининг йигирма тўрт йиллигини шоду хуррамлик билан нишонламоқда.

2015 йил. 27 август. Туман Марказий ўйингоҳи, унга туташ хиёбонлар, кўчалар, бинолар байрамона безатилган.

Карнай-сурнай садолари барча-барчани байрам шодиёналарига чорлайди.

Соат 17:00.  Ўйингоҳ узра чорлов мусиқаси янграйди.

Туман ҳокими А. Абдукаримов мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллиги билан барча-барчани муборакбод этар экан, истиқлол туфайли жонажон Ўзбекистонимиз, шу жумладан, туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Байрам концерт дастурини кичкинтой болажонлар бошлаб беришади. Уларнинг шўх-шодон қўшиқ ва рақсларида бахтиёрлик нафаси уфуради. Ҳа, бизнинг фарзандларимиз ҳеч кимдан кам эмас, кам бўлмайди ҳам. Истиқлол йилларида юртимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз раҳнамолигида келажак авлод таълим-тарбиясида ўзига хос ноёб механизм яратилдики, бугун бу ўз самарасини бермоқда.

-Истиқлол шарофати билан энг чекка қишлоқларда ҳам замонавий касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар барпо этилди,-дейди Ҳабиба ая Аҳмадалиева

-Бунинг самарасида ёшларимиз янги-янги замонавий касб-ҳунарларни эгаллашмоқда, олийгоҳларда ўқиб, етук мутахассис бўлиб етишишмоқда.

Юртбошимиз раҳнамолигида эришилаётган бундай улкан ютуқлар мана бундай тантаналар шукуҳида, юртдошларимизнинг очиқ чеҳрасида ҳам яққол кўриниб турибди.

-Юртимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган,-дейди меҳнат фахрийси Зокирхўжа ота Носиров

-Президентимиз таклифига биноан 2015 йил мамлакатимизда «Кексаларни эъзозлаш йили», деб эълон қилиниши кекса авлод вакилларига чуқур ҳурмат, меҳр, илтифот ва эҳтиром кўрсатишнинг ёрқин далили бўлди. Давлат дастури асосида кексаларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилиш йўлида амалга оширилаётган ишлардан беҳад мамнунмиз.

Байрам тантанасида кўтаринки руҳ, одамлар юз-кўзида қувонч ва шодлик ҳукмрон. Бу юртимиздаги тўкинлик, фаровонлик, тинч ва осуда ҳаёт ифодасидир.

-Истиқлол йилларида эришган ютуқ ва марраларимиз, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ошиб бораётганини халқаро ҳамжамият ҳам юқори баҳоламоқда,-дейди меҳнат фахрийцси Зоя опа Куделина. -Жумладан, Жаҳон бахтиёрлик индекси рейтингида Ўзбекистоннинг юқори ўринларга муносиб кўрилиши фикримизга далил бўла олади. Ватан тараққиёти, энг аввало, кўпмиллатли халқ меҳнати маҳсулидир. Шундай қувончли лаҳзаларда ёшларга кўшилиб қўшиқ хиргойи қилгинг келади:

Мой край родной на яркий

                  шёлк похож,

Более сто наций и народов

                      найдёшь.

Много язўков, а родина

                           одна-

Любимая, прекрасная

                         страна!

«Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним-Ўзбекистоним!» ғоясини ўзида мужассам этган байрам дастурида туманимизнинг таниқли санъаткорлари, гуруҳ ва дасталари, маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли маданият ва аҳоли дам олиш марказлари  хушовоз хонандалари, таниқли санъаткорлар Г. Асалхўжаева,       Ф. Комилов, Т. Маҳмудовлар ижросидаги куй ва қўшиқларда мустақиллик, тинч ва осойишта ҳаёт улуғланади.

Эркин ва обод Ватан, дўстлик, севги ва садоқатни мадҳ этувчи қўшиқлар жозибали рақсларга уланади.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.