Янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Бугун Билимлар кунини интиқиб кутаётган болаларнинг ҳаяжони чексиз. Чунки ҳар гал бўлганидек бу йил ҳам ўғил ва қизларимиз янги ўқув йилининг илк сабоғи «Мустақиллик дарси»ни шинам ва ёруғ синфхоналарда бошлашади.

Таълим муассасалари «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним» ғояси асосида Мустақиллик байрами ва янги ўқув йилини муносиб кутиб олмоқда.

Барча педагоглар «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурида белгиланган вазифаларни амалга татбиқ этиш мақсадида янги ўқув йили учун режа тузиб олдилар.

Ўқув тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида педагогларнинг август методик шўъба йиғилишлари ўтказилди. 29 та йўналиш бўйича ташкил этилган йиғинларга 2180 нафар устоз ва мураббийлар жалб этилди. Уларга 60 нафар махсус тайёрланган тренерлар ноанъанавий, интерфаол усулларида, слайдлар ёрдамида машғулотлар ўтказишди. Бу ҳам ўқитувчиларнинг янги ўқув йилидаги вазифаларни белгилаб олишларига яқиндан кўмак        берди.

М. МАВЛОНОВА, туман ХТМФМТТЭ бўлими

методисти.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.