Ўқитувчиларнинг анъанавий август анжуманида ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар билан бир қаторда янги ўқув йилида режалаштирилган вазифаларнинг мукаммал ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Анжуманни туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева очди ва олиб борди.

Туман ҳокими А. Абдукаримов сўзга чиқиб, истиқлол йилларида юртимизда эришилаётган оламшумул ютуқлар, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз, айниқса, ёшлар таълим-тарбиясида устоз ва мураббийларнинг долзарб вазифалари ҳақида гапирди.

Анжуманда туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири И. Султонов, 48-мактаб директори Н. Акбарова, 14-МТМ мудираси, туман Кенгаши депутати З. Абдуллаева ва бошқалар сўзга чиқдилар.

3-БМСМ, 5-мактаб ва 7-боғча тарбияланувчилари устоз ва мураббийлар шарафлаб, бадиий дастур намойиш этишди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.