Муҳтарам Президентимизнинг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори билан Рамазон ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланганлиги ҳамда мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши қалбимизда ғурур ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди.

Бу ойда халқимизга хос меҳр - мурувват, хайр-саховат фазилатлари тўла намоён бўлди. Замонамиз тинч ва осойишта бўлганлиги боис Рамазон рўзасини адо этдик. Рамазон ҳикматларидан  бохабар бўлдик, шукроналар келтирдик.

Бу ойда юраклар юмшаб, ғуборлар кетади, инсонлар яхшилик, меҳр-шавқат кўрсатишга ошиқадилар. "Кексаларни эъзозлаш йили"да бу каби хайрли ва эзгу ишларимиз салмоғи янада кўпайди. Пайғамбаримиз (САВ) "Ким бир кишига енгиллик яратиб берса,  Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик беради" дея марҳамат қилганлар.

Шу муборак кунларда олийҳиммат ҳомийлар кўмагида эҳтиёжманд, ёши улуғ кексалар ва фахрийларимизга эҳтиром кўрсатилди. Беғараз ёрдамлардан кам таъминланган оилалар, ногиронларнинг кўнгиллари кўтарилди.

Рамазон ҳайити шоду хуррамлик айёми. Бу кунларга соғ-саломат етказгани учун  Аллоҳ таолога шукроналар айтамиз. Бундан буён ҳам эзгу амалларда, меҳр-оқибат, шукроналик  ўзаро  ҳурмат ва ҳамжиҳатлик хислатларини янада кучайтириш, мунаввар кунлар шукронасини килиб яшаш ҳар биримизнинг ҳаёт тарзимизга айлансин. Ҳар бир кунимизни халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик  ва саховат билан ўтказайлик.

А.Ҳожиев, «Аълохон Махдум» жоме масжиди мутаваллиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.