«Чиндовул» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-мактаб мажлислар залида ўтказилган учрашув-мулоқотга шу маҳалла ҳамда «Учқўрғон», «Ширинбулоқ» маҳаллалари фаоллари, ҳудуддаги ўқув муассасалари вакиллари таклиф қилинди.

       Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва «Маҳалла» хайрия жамаот фонди туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда қишлоқ маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, диний ақидапарастлик ва мутаассибликнинг зарарли оқибатлари, ҳудудда ҳуқуқбузарликлар, ноқонуний диний ўқишхонликнинг олдини олиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, ўқув даргоҳлари қошидаги тўгараклар фаолиятини янада кучайтириш, тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

      Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В.Тожибоева, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси М.Дадажонов, Аълохон  Махдум жоме масжиди масъул ходими А.Ҳожиев сўзга чиқдилар.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган мулоқотда маҳалла хотин-қизлари вакиллари Ш.Обидова, С.Ёқубова, Ҳ.Исоқова ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

           Маҳаллалар дастурхончи аёллари, фаоллари билан алоҳида суҳбатлар уюштирилди, савол-жавобларга кенг ўрин берилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.