Қутлуғ айём кунларида ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш, руҳларини шод этиш халқимиз учун муқаддас фазилат.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Каримжон ака Охунов, шоир, муаллим ва журналист Муҳаммадали ака Эргашевларнинг туманимиз матбуотида тутган ўринлари беқиёс эди.

Улар қисқа, лекин сермазмун ўтган умр-лари давомида туманнинг маданий-маърифий ҳаётида фаоллик кўрсатиб, барчамизга ибрат бўлиб, ўзларидан яхши ном қолдиришди.

М. Эргашев биринчи навбатда шоир эди. Унинг ижодида Ватан мадҳи, халқ иймон эътиқоди тараннум этилади.

Муҳаммадали аканинг «Қалбим садолари», «Рубоийлар» каби тўпламларидан жой олган ғазал ва рубоийлари шеърият ихлосмандларининг маънавий мулкига айланган.

Ҳар иккиси ҳам меҳнаткаш, камтарин ва самимий инсон эди. Улар кўпларнинг устози, ўз маҳалласининг фахри сифатида ҳурмат ва эҳтиром қозонганди.

Ҳамкасбларимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.