Яқинда туман давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

-Кўрик – танловни ўтказишдан  кўзда тутилган асосий мақсад - бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг янги йўналишларини ўрганиш, иш фаолиятини яхшилаш, бошланғич ташкилотлар фаоллигини ошириш, ташкилий ва маданий-маърифий ишларни яхшилашга, самарадорлигини оширишга қаратилган, - дейди давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси С. Ашуров.

Ўтказилган кўрик-танлов натижасига кўра, туман МК Ватанпарвар ташкилоти биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи, учинчи ўринлар эса туман молия бўлими ҳамда фахрийлар санаторийсига насиб этди. Ғолиблар туман касаба уюшма кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.