Фақат қандай кийинишига эмас, балки, қанақа мева-сабзавотларни ҳуш кўришига қараб ҳам инсоннинг табиатини, дид-фаросатини аниқласа бўларкан.

Ҳурматли муштарийлар, қуйидагиларни ўқиб кўринг-чи. Эҳтимол, олимлар ўтказган тадқиқот натижаларидан Сизнинг ҳам кўнглингиз тўлар...

Олмани севиб истеъмол қилувчилар тириш-қоқ бироқ, эски русумдаги кийим-кечакларни афзал билувчилар тоифасига кираркан.

Чиройли буюмларни яхши кўрадиган нозик дид соҳибалари қулупнайни ҳам жон-жон деб тановвул қилишаркан.

Овқат тайёрлашда сабзидан кўпроқ фойдаланувчилар "Ичимдагини топ" қабилидагилардан ҳисобланаркан.

Ўзгалар нуқтаи назари билан ҳисоблашишда муросалисиз, оғир-босиқлик ҳам Сизга хос. Демак, картошкали овқатлар тайёрлаш жону-дилингиз.

Қовурилган, тузланган маҳсулотларни ёки хомлигига қарамасдан помидорни паққос туширувчилар оила, бола-чақани энг биринчи ўринга қўядиганлардандир.

Сўзида қатъий турадиганлар шолғомни кўпроқ ейишаркан.

Ширинликларни яхши кўрадиган, торт ва пишириқларсиз куни ўтмайдиганларни романтик турдаги инсонлар тоифасига киритиш мумкин.

Лимон ёки ғўра егингиз келяптими? Эҳтиёт бўлинг, сизда худбинлик куртаклари ниш урмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.