Февраль икки буюк аждодларимизнинг таваллуд саналари билан аҳамиятли. Шу боис ўтиб бораётган ойда турли тадбирлар уюштириш сезиларли даражада кучайди. Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кунларига бағишланган тадбирлар 22-мактабда ҳам ўтказилди.   

"Биз - буюклар авлодимиз" дея номланган тадбирда Бекмурод Ҳакимов раҳбарлигидаги 2-"А" синф ўқувчилари  икки буюк шоирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқидилар. Истеъдодли ўқувчилар ташаббуси билан "Тандир қура олмаган уй қура оладими?" ривояти асосидаги саҳна кўриниши барчага бирдек манзур бўлди. Қолаверса, Жанона Мирзааҳмедова ижросидаги "Тановар" рақси ҳамда Сафина Қаҳрамонова айтган дилбар қўшиқ  қатнашчиларга ўзгача кайфият бахш этди.

А. ЗАРИПОВ.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.