Мутолаа инсон тафаккурини бойитибгина қолмайди, балки қалбини гўзаллаштиради, уни тарбиялайди. Ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак асар ўқиган китобхон ўзи сезмаган ҳолда ақлан бойийди. Одамлар билан мулоқотни ўрганади, оғзаки нутқи равонлашади.

Илмий-оммабоп китоблар мутолаа қилган одамнинг эса билим даражаси ортади, у ҳар қандай киши билан баҳслаша оладиган даражага етади. Ахборот-кутубхона марказимиз ҳам кўп сонли китобхонлар талабини қондириш мақсадида бадиий жиҳатдан ранг-баранг  адабиётлар билан мунтазам равишда бойитиб борилмоқда. Ўтган йил давомида муассасамиз 600 турга яқин, жами 1 минг 770 дона янги адабиётлар билан бойитилди.

Марказимизда  алоҳида йўланишлар бў-йича қизиқувчан, истеъдодга эга ёшларни ўзида жамланган "Китобхонлар клуби" ташкил этилган. Биз доимо аъзоларимиз эҳтиёжини қондириш йўлида изланяпмиз. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизматидаги "Ёш китобхонлар" клуби аъзолари билан Холида Якубова раҳбарлигида ўтказилаётган тадбирлар таҳсинга лойиқдир. Шунингдек, фондларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов бериш хизматининг етук мутахассиси Ҳилола Кўпайсинова раҳбарлигидаги "Муқовасозлик" клуби фаолияти ҳам мақтаса арзигулик. Уларнинг барида ёшларни ёт ғоялардан асрашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кейинги пайтда ўтказилган "Ҳушёрлик - осойишталик мезони" мавзусидаги адабиётлар очиқ кўргазмаси, "Ватан остонадан бошланади" адабий кечада бу масалага алоҳида урғу берилди.

М. АЪЗАМОВА, туман ахборот-кутубхона

маркази мутахассиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.