Туманимиздаги махсус кутубхонада, Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб, Параолимпиада йўналиши бўйича эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида шахмат-шашка бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

Тадбирнинг очилиш муросимида туман ҳокимлиги маданият бўлими мудири      Ҳ. Қудратова, спорт соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, мусобақа  иштирокчиларига омад тилашди.

Шахмат-шашка кўзи ожизлар учун энг қулай ва муносиб спорт тури ҳисобланади.

Икки кун давом этган оқ-қора катаклардаги "жанглар" мусобақа низомига асосан, айланма тизимида ўтказилиб, кескин курашлардан сўнг ғолиблар аниқланди.

Шахмат бўйича совринли ўринларни 45-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган Давлат таълим муассасаси ўқитувчилари ўзаро бўлишиб олишди.

Фахрли биринчи ўрин Баҳрилла Исмоиловга насиб этди. Маматкарим Исмоналиев, Обиджон Тошқораевлар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Шашкачилар баҳсида барча ўйинларни ғалаба билан якунлаган Сатторхон Пўлатов ғолиб деб топилди.

Тагижар МФЙ фуқароси Абдуллахон Усмонов, Косонсой ЎИЧ корхонаси тўқувчиси Исмоилжон Мақсудов ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди.

Хотин-қизлар ўртасида кечган шашка мусобақасида опа-сингил Моҳира ва Басида Камоловаларнинг қўллари баланд келди.

Учинчи ўрин эса Гўрмирон қишлоғида яшовчи ўқитувчи Сабоҳат Турғуновага насиб этди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.