Тошкент шаҳрида ўтказилган "Санъат" йўналиши бўйича Республика кўрик-танловининг якунловчи босқичида 3-болалар мусиқа ва санъат мактабининг "Афсона" болалар қўғирчоқ театри муносиб, иштирок этиб, иккинчи даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Зилола Салоҳиддинова ва Машҳура Юсуповалар раҳбарлигида Фотима Абдуҳакимова, Ҳусанбой Абдуҳакимов, Ҳабиба Абдураҳмонова, Руҳшона Турсунматова каби ёш актёрлар танловга "Олтин жўжа" ва "Дўстлик боғи" деб номланган саҳна асарларини тақдим этдилар.

Ёш ҳаваскорлар ижросидаги спектакллар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Мусиқа ва санъат мактабида "Тарона", "Садаф", "Ниҳол" ва "Камалак" болалар бадиий жамоалари бундай танловларнинг доимий иштирокчисига айланган. "Афсона"нинг муваффақиятидан мактаб жамоаси беҳад мамнун.

А. Умаров, С. Парпиева, ўқитувчилар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.