Одамнинг қадам ташлаши фақат ёшига эмас, балки жисмоний ҳолатига, характер хусусиятларига ҳам боғлиқдир.

Сокин ва ишончсиз қадам ташлайдиганлар - ўзига эътибор қаратишни хоҳламайдиган, фикру хаёллари билан банд бўлган одамлардир.

Товонини ичкарига қараб қадам ташлайдиганлар -  жуда қувноқ, ҳамма нарсадан хабардор бўлиб туришни хоҳлайдиган, киришимли кишилардир.

Пошнасини қарсиллатиб уриб, шовқинли юрадиганлар - ўзини тута олмайдиган, баъзан беандишалик қиладиган кишилардир. Бу юриш ўз-ўзига ишончсизликдан далолат беради.

Бир маромда, вазмин қадам ташлайдиганлар - хотиржам, енгил-елпи хаёлларга берилмайдиган кишилар ҳисобланишади.

Қўлларини силтаб юрадиганлар - бу уларнинг серҳаракатлилигидан, интилувчанлигидан ва собитқадамлигидан дарак беради. Бундан ташқари, енгил қадам ташласа, билаверингки, бундай одамлар бекаму-кўст баркамолдирлар.

Оғир қадам ташлаб, юрганда қўлларини қимирлатмасдан юрадиганлар - иродасиз ва кўп нарсадан зериккан кишилардир.

Рақс тушаётгандек қадам ташлайдиганлар - жиддий бўлмаган ва ҳамма вақт ваъда бериб, сўзининг устидан чиқмайдиган инсонлардир.

Майда қадамлар билан юрадиганлар - ўта расмиятчи кишилардир ва улар киришимли эмас, хуллас, руҳшуносларнинг маслаҳатига кўра, ҳамроҳингизни қадам ташлашига эътибор берсангиз, унинг феъл-атвори ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

 Ҳ. Асқарова,

21 - мактаб психологи.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.