Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси томонидан Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган Ўзбекистон кубоги ва Республика очиқ чемпионатида ҳамшаҳримиз, Жомий МФЙ да яшовчи меҳнат фахрийси Махсуджон ака Устабоев муносиб қатнашиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди ва тўртинчи бор Ўзбекистон чемпиони унвонини ва кубогини қўлга киритди.

Келгуси йили Бухорода бўлиб ўтадиган баҳодирлар  ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионати олдидан саралаш вазифасини ўтаган ушбу очиқ чемпионатда мамлакатимиз вилоятлари, Россия, Қирғизистон давлатларининг моҳир спортчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Фахрий спортчимиз Махсуджон ака Устабоев ғолибликни қўлга киритган бўлса, унинг ўғли, 22-ДИМИ ўқитувчиси Пўлатжон «бронза» соҳиби бўлди. Яна бир спортчимиз 44-давлат таълим муассасаси тарбиячиси Муқимжон Абдураҳмонов 75 кг. вазн тоифасида «кумуш», хусусий тадбиркор Муҳаммадхон Мақсудов эса 80 кг.вазн тоифасида бронза медали соҳибига айланишди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, тўрт карра мамлакат чемпиони М. Устабоев 2018 йилда Бухоро шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

М. Акрамов.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.