«Косонсой соҳили» дам олиш масканида Республика кўзи ожизлар жамиятининг 85, «Бир сафда» журналининг 60 йиллигига бағишлаб «Олтин водий» кубоги учун спортнинг шахмат, шашка ва домино тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда водий вилоятларининг турли ёшдаги спорт усталари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Муросасиз курашлар остида кечган шахмат баҳсида фахрли биринчи ўринни Андижон вилояти вакиллари қўлга киритдилар. Шашка ва  доминочилар беллашувида эса вилоятимиз вакилларининг қўллари баланд келди.

Бу ютуқда туманимиз спортчиларининг ҳиссалари катта бўлди. Жумладан, Салмонхон Аҳмедов,  Моҳира Камолова, Муҳаммадкарим Усмоналиев каби спортчиларимиз шахсий ҳисобда фахрли ўринларни эгаллашди.

Ғолиблар вилоят кўзи ожизлар жамияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

М. Устабоев, мусобақа бош ҳаками.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.