Ёшларнинг ўз маҳаллаларини ривожлантиришдаги ташаббускорлигини янада ошириш, маҳаллаларда илғор тажрибаларни оммалаштириш каби вазифаларни бажаришда «Маҳалла-менинг тақдиримда» кўрик-танловининг аҳамияти беқиёсдир.

Яқинда ана шу танловнинг туман босқичи ўтказилди. 4-БМСМ залида ўтказилган тадбирда барча маҳаллаларнинг ёшлар вакиллари фаол иштирок этдилар. Айниқса, «Ёшлик» МФЙнинг «Ёш авлод», «Навбаҳор» МФЙнинг «Баҳор», С. Шерозий МФЙнинг «Учқун» жамоаларининг чиқишлари танлов ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

З. Азимова, «Навбаҳор» МФЙ маслаҳатчиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.