Яқинда Грузиянинг Ботуми шаҳрида Шарқ якка курашининг шотокан каратэ-До тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Дунёнинг етмишдан ортиқ давлати спортчилари иштирок этган бу нуфузли мусобақада юртимиз ёшлари ҳам муносиб қатнашиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигини амалда яна бир бор исботлашди.

Бу мусобақа, ҳамюртимиз, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби, 5 карра жаҳон чемпиони ва 2 карра Жаҳон кубоги нишондори  Муҳаммадсиддиқ Абдумуталов учун энг олий орзуси-Олимпиада ўйинларида ғолиблик шоҳсупасини эгаллаши йўлидаги яна бир синов бўлди. 1996 йилда таваллуд топган ёш спортчи аксарият рақибларидан устун келиб, 2 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Яна бир ҳамюртимиз, 5 - мактаб ўқувчиси Жавоҳир Шарипов 2003 йилда туғилган ўсмирлар орасида шоҳсупанинг 2-поғонасини банд этди.

Ботумидан ғолиб бўлиб қайтган ёш спортчилар ва уларнинг устози Қаҳрамон Аҳмедовни туман ҳокими Б. Юсупов қизғин қутлаб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.