Биринчи Президентимиз орзу қилганидек, азиз ёшларимиз, бугун бизнинг давримиз келди, Ўзбекистоннинг замони келди, дунё бизни тан олаяпти, деган ғурур ва ифтихор билан яшаб, янги-янги марраларни забт этишяпти.

Айниқса, уларнинг спортдаги ютуқлари - гўзал ва бетакрор Ватанимизга меҳр қўйиб, фахр билан яшашга ундамоқда.

Шаҳзоджон Абдураҳмонов 6-мактабнинг аълочи, жамоат ишларида фаол ўқувчиларидан бири. У бўш пайтларида спорт билан мунтазам шуғулланиб келади. Ўзбек жанг санъатига меҳр қўйган Шаҳзоджон бу спорт тури сир-асрорларини пухта эгаллаш мақсадида Наманган шаҳридаги спорт мажмуасига қатнашга вақт топаяпти.

Устозлари ўгитларига амал қилиб, машғулотларда ўзини кўрсатган Ш. Абдураҳмонов яқинда вилоят терма жамоасига қабул қилинди ва спортдаги фаолияти давомида илк марта нуфузли мусобақа - Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишга муяссар бўлди.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказилган баҳсларда ёш спортчи ўз вазни тоифасида барча рақибларини енгиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ва биринчи даражали диплом ва олтин медаль билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.