Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган анъанавий «Истиқлол ғунчалари» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган туманимиз ёш бадиий ҳаваскорлари Азимжон Исломов ва Равшанжон Икромжонов фахрли ўринларни эгаллаб, танловнинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ўтказилаётган ушбу тадбир ёш авлодни бадиий ҳаваскорлик ва санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашда  аҳамияти беқиёсдир. Бу йилги танловда маданият муассасалари, маданият ва аҳоли дам олиш масканлари қошидаги бадиий тўгараклар аъзолари бўлган ёш истеъдод эгалари иштирок этишди.

-Танловнинг туман босқичида 78 нафардан ортиқ ёш талантлар қатнашишди,-дейди ёшлар устози Абдурауф Раҳимов.-Хусусан, мен раҳбарлигимдаги анъанавий ижрочилик тўгараги аъзолари катта муваффақият қозонишди. А. Исломов, Р. Икромжонов якуний босқич йўлланмасини қўлга киритган бўлишса, якка ижрочилик ва эстрада йўналишида Саодат Аъзамова ва Одина Чўлпонова вилоят босқичида фахрли ўринларни банд этишди. 

А. СиддиҚов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.