«Эртанги кун ёшлар қўлида, ёшлар ҳаракатида, ёшлар илмида, керак бўлса қудратида». Биринчи Президентимизнинг бу доно ўгитлари ижобати туфайли ҳам мустақил юртимизда ёшларга эътибор олий мақсадга айланди. Бундай ўз фарзандларининг жисмоний, интеллектуал ва маънавий етук бўлишини олий мақсад деб билган мамлакат юксак тараққиётга эришиши муқаррар.

Яратиб берилган кенг имкониятлар, қулай шарт-шароитлар ёшларимизнинг янги-янги ютуқларни қўлга киритишига замин бўлмоқда.

Бизнинг мусиқа  мактабимизда истеъдодли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улардан Муҳаммадабдулло Сотволдиев ва Олимахон Тожибоева эришаётган ютуқлар Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигини амалдаги исботидир. Бунга яқинда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивалда уларнинг муваффақиятли иштироки мисол бўла олади.

Бу икки ёш истеъдод соҳиби «Муғом» деб номланган халқаро танловда «Рост» мақомидан «Соқиномаи савти калон» ва озарбайжонча муғом ашулаларини маромига етказиб ижро этиб, фахрли 3-ўринни эгаллашди.

-Йигирмадан ортиқ давлатлар ёш санъаткорлари иштирокида ўтказилган фестивалда Муҳаммадабдулло Сотиволдиев ва Олимахон Тожибоеванинг эришган муваффақияти жонажон юртимизда ёшларимизга яратиб берилаётган шарт-шароитлар самарасидир,-дейди мусиқа мактаби директори Раҳматулло Жўраев. -Ёш санъаткорларимиз сафар давомида Озарбайжоннинг миллий телевидениесининг иккита канали меҳмони бўлиб, жонли эфирда чиқиш қилишди.

Юртга катта ютуқ билан қайтган ёш истеъдод соҳибларини туман ҳокими Б. Юсупов қабул қилди ва уларни қизғин қутлаб, эсталик совғалари топширди.

А. Ашуров, 3-БМСМ ўқитувчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.