Дилмурод ёзги таътилни мароқли ва сермазмун ўтказмоқда. Ота-онасига уй ишларида ёрдамини аямайди, бўш пайтларида эса Марказий ўйингоҳдаги футбол тўгарагига ошиқади.

5-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Дилмурод Йўлдошев келажакда етук футболчи бўлишни орзу қилади ва ана шу орзуси йўлида машғулотларни канда қилмаяпти.

-Болаларни спорт билан шуғулланишларига етарли шароитлар яратилган,-дейди Д. Йўлдошев.- Мен ҳам тенгқурларим қатори футбол тўгарагига қатнаб, бу спорт турининг сир-асрорларини пухта ўрганаяпман. Келажакда Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов сингари етук футболчи бўлмоқчиман.

Бу орзу-ният йўлида астойдил футбол билан шуғулланаётган Дилмуров спортда дастлабки муваффақиятларига эришмоқда. Яқинда унинг жамоаси Фарғонада ўтказилган болалар футбол турнирида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Бу ютуққа Д. Йўлдошев муносиб ҳисса қўшди.

Дилмурод сингари ёшларимизнинг спортдаги ютуқлари уларни янги-янги зафарларга чорлайди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.