Куни кеча Фарғона шаҳрида «Юлдузча» телевизион кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги 3-БМСМ ўқувчилари Толибжон Тўхтасинов, Дурдона Юсуфалиева ва Олимахон Тожибоева иштирок этишди.

Бу уч нафар ёш истеъдод эгаси анъанавий, эстрада, академик хонандалик йўналишлари бўйича танлов ғолиби бўлиб, республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

Р. Жўраев, 3-БМСМ директори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.