-Ўзбекистон-биз учун ягона ва буюк Ватан! Она-Ватанга муҳаббатимизни қўшиқларимизда ифода этамиз,-дейди 3-БМСМ қошидаги «Хушнаво-2» болалар бадиий жамоаси аъзоси М. Сотиволдиев.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби қошидаги бадиий жамоа аъзолари яқинда Андижон шаҳрида ўтказилган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» номидаги республика кўрик-танловида муносиб қат-нашди.

Ёш мусиқачилар анъанавий хонандачилик йўналишида муваффақият қозониб, III даражали диплом билан тақдирланишди. Бу ютуқда ёш санъаткорлардан М. Сотиволдиев, С. Исмоилов, О. Тожибоева, А.Шарифбоеваларнинг ҳиссалари катта бўлди.

Н.Саматова.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.