Апрель ойининг бошларида Польша Республикасининг Бидгаш шаҳрида Шарқ якка курашининг Шотокан каратэ-До тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.  Ушбу мусобақада Ўзбе-кистон терма жамоаси таркибида туманимиздаги 10-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Абдужаббор Ҳакимов ҳам муносиб қатнашиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Мустақиллик йилларида юртимизда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча зарур шароитлар яратил-  моқда.

Барпо этилаётган чиройли ва мустаҳкам спорт иншоотлари, мажмуалари, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида изчил уюштирилаётган мусобақалар истеъдодли фарзандларимизнинг спорт оламидаги ютуқларига парвоз майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Таниқли  спорт  устаси Қ. Аҳмедовнинг шогирди  Абдужаббор ўтган йилнинг август ойида Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2 та олтин медални қўлга киритиб, илк жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлганди.

Марказий Европа давлатида бўлиб ўтган  VII жаҳон чемпионати, айниқса, иштирокчиларнинг кўплиги билан ҳам ажралиб турди. Абдужаббор финал йўлида Руминия, Украина, Россия, Венесуэла давлатларидан келган тенгқурлари билан баҳс олиб борди. Ярим финалда туркиялик спортчини 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, финалда қозоғистонлик тенгдошини худди шундай ҳисобда енгиб, кумита баҳсларининг олтин медалини қўлга киритди. Бундан ташқари Абдужаббор Ҳакимов Шотокан каратэ-ДОнинг «жу кумитэ», «ката» каби йўналишларида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси фахр-ли иккинчи ўринни эгаллади.

-Истиқлол йилларида юртимизда дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш барчамизнинг эзгу мақсадимизга айланди,-дейди 10- мактаб директорининг ўринбосари Т. Мираҳмедов. – Яқин ўтмишда чекка бир туман мактабининг ўқувчиси Япония ёки Европанинг қайсидир давлатида ўтказиладиган мусобақада, айниқса, жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳаммамиз учун ҳам хом хаёл эди. Мана, бугун истиқлол шарофати билан ёшларимиз бундай имкониятга эга бўлишяпти. Бу жонажон юртимизда ёшларимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар самарасидир. Абдужабборнинг янада юксак марраларни забт этишига тилакдошмиз.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.