Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан «Куйла, ёшлигим!» деб номланган эстрада қўшиқчилиги танлови ўтказилмоқда. Бундан мақсад, ёш талантларни излаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишдан иборатдир.

Бу нуфузли танловнинг туман босқичи 20 апрель куни Қўқимбой маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтади. Танловни уюшқоқлик билан намунали ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишлари поёнига етказилди. Айни дамда ёш талантларни танловга жалб этиш учун тарғибот ва ташқивот ишлари олиб борилмоқда.

Т. Аҳмедов, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази режиссёри.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.