Республика мактаб ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаси дастуридан ўрин олган таэквандонинг WIF йўналиши бўйича вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди.

Унда туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўнга яқин тарбияланувчилари муносиб қатнашдилар. Кўплаб нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаган мураббий Мафтуна Абдуҳакимованинг шогирдлари бу гал ҳам ижобий натижаларга эришишди. Жумладан, Бобур Каримов ўз вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни банд этган бўлса, Асадбек Ғафуров, Моҳира Абдухалилова, Жаҳонгир Акбаралиев, Ойбек Абдураҳмонов, Машҳура Тўхтахўжаева, Сарварбек Баҳодиров шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғоналаридан жой олишди.

Ж. Абдураҳмонов, БЎСМ услубчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.