Мактабимизда 1 «б»-синф ўқувчиларининг «Саводхонлик байрами» ўтказилди. Тадбирга ота-оналар, ўқитувчи ва тарбиячилар таклиф қилинди.

Мусиқа садолари остида мактаб майдончасига кириб келган жажжи ўғил-қизлар шеърлар айтишди, қувноқ қўшиқлар ва рақслар ижро этишди. Бу бошланғич синф ўқитувчиси Маҳфуза Абдуллажонова, тарбиячи Шаҳноза Мажидованинг шарафли ва машаққатли меҳнати самарасидир.

«Соғлом она ва бола йили»да ўтказилган бу тадбир ҳар йилгидан кўра мазмун-моҳияти билан ўзгача ўтди. «Озодалик, тозалик - шудир гўзаллик» мавзусидаги кенгайтирилган саҳна кўриниши диққатга сазовор бўлди.

С. Ҳусанова, 22-мактаб ўқитувчиси.

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.