Наманган шаҳридаги 1-мусиқа ва санъат мактабида Мухтор Ашрафий номидаги академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, ижобий натижаларга эришишди. Жумладан, эстрада хонандалиги бўйича 5-синф ўқувчиси Дурдона Юсуфалиева фахрли 3-ўрин, фортепиано йўналиши бўйича 4-синф ўқувчиси Лола Жўраева фахрли 3-ўрин, эстрада хонандалиги бўйича иштирок этган 3-синф ўқувчиси Муҳаммадабдулло Сотиволдиев фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

С. Ғаниева.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.