«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши, касб-ҳунар коллежлари, 8-Обод, 9-Ободон чегара постлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, туман маданият ва спорт ишлари бўлими ва МК «Ватанпарвар» ташкилоти туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги коллежлар ўқувчилари ўртасида ўқувчи-ёшларнинг хизматни ўташ, ҳарбий билим юртларига ўқишга кириши учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, улар ўртасида Ватанга муҳаббат, ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодга давлат чегаралари дахлсизлиги, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлашда уларнинг масъулиятини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи Косонсой педагогика ва сервис коллежида  бўлиб ўтди. Унда тумандаги Қўқимбой қишлоқ хўжалиги коллежининг «Жасорат», Косонсой педагогика ва сервис коллежининг «Кушон» жамоалари ҳамда НамМТИ қошидаги 2-сон академик лицейининг «Ҳумо» жамоалари беллашдилар.

Баҳслар аввалдан белгиланган 12 та шарт бўйича ўтказилди. Жамоаларнинг шартларни бажаришлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Якунда энг кўп, 51 балл тўплаган академик лицейнинг «Ҳумо» жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни «Жасорат» ва «Кушон» жамоалари банд этишди.

С.Аширов, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши раиси в.б.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.