Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида кикбоксинг бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада вилоятимиз шарафини туманимиздаги 5, 18,14-мактаблар ўқувчилари Авазхўжа Мубаширхонов, Жамшид Абдусатторов, Ойбек Отамирзаевлар муносиб ҳимоя қилишди.

Ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг учта поғонасини банд этган ёш спортчиларимиз устозлари Ёқубхон Порсихоновнинг ишончини оқлашга муяссар бўлишди.

Жамшид Абдусатторов, Ойбек Отамирзаев иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашган бўлишса, Авазхўжа Мубаширхонов шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.