Қўқимбой қишлоғидаги марказий ўйингоҳда маҳаллалар ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича қишлоқ биринчилиги ўтказилди. Унда ёшлар ва ўсмирлардан таркиб топган 14 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа финалида 1985 йилда туғилганлар 1994 йилда туғилган ёшларга қарши майдонга тушишди. Кескин курашлар остида ўтган ўйиннинг қўшимча вақтида битта гол эвазига (умумий ҳисоб 2:1) 1985 йилда туғилганлар жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

А. Дадабоев.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.