Наманган шаҳрида «Камолот шахмат тахтаси» спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда 16-мактабдан 4 нафар, 25,28,44-мактаблардан 1 нафардан ёш шахматчилар туманимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Мусобақа якунига кўра, 16-мактаб ёш шахматчилари-Оқилбек Ҳомидов ва Дурдона Эгамбердиева чемпион бўлиб, республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

Тоштилло Абдураҳмонова, Гулбаҳор Сотиволдиева эса совриндорлар қаторидан жой олишди.

Шогирдларининг бу ютуғидан, устозлари-М. Аҳмедов ва Б. Холмирзаев беҳад хурсанд.

Л.Убайдуллаев, 16-мактаб директори.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.