Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ёш ўт ўчирувчилар спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тумандаги коллежлар ўқувчиларидан таркиб топган ҳаваскор ёш ўт ўчирувчилар жамоалари 100-1000 метрга югуриш, турник тортиш каби спорт ўйинлари, тест саволларига жавоб қайтариб, билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Умумжамоа бўйича фахрли ўринларни педагогика сервис, маиший хизмат ва Тергачи қурилиш коллежлари ёш ўт ўчирувчилари банд этишди.

Ғолибларни «Камолот» ЁИҲ вилоят кенгаши раиси ўринбосари М. Ҳожиев, туман ИИБ ЁХБ бошлиғи Д. Абдураҳмонов қизғин қутлашди.

Ш.Мамаев, Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи жисмоний тарбия раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.