Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида Республика оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

«Соғлом оила» шиори остида ўтказилаётган мусобақанинг бу босқичида ўғли билан қатнашган спортсевар оилалар баҳсида туманимиздаги 28-мактаб ўқитувчиси Ғолибжон Шариповлар оиласи фахрли учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Қизи билан белашувларда туманимиз вакили 8-мактаб ўқитувчиси Ғайрат Исомиддиновлар оиласи мутлақ ғолибликни қўлга қиритиб, мусобақанинг мамлакат босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

С. Ғаниева.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.