Туманимизда қисқа вақт ичида 51 та, шундан 17 таси сунъий қопламали футбол майдонлари ташкил этилиб, фаолият олиб бормоқда.

Яқинда Марказий ўйингоҳда «Спорт менинг фахримдир» шиори остида ўтказилган мини-футбол мусобақасида маҳаллалардаги ўсмир ёшлардан иборат 15 та жамоа қатнашди.

Кескин курашларга бой ўтган баҳслар якунига кўра фахрли ўринларни Чўнгбош, «Олмазор» ва М. Аъзам номли маҳаллалар ўсмир-ёшлари эгаллашди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида вилоят ҳокими Х. Бозоров, туман ҳокими А. Абдукаримов ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этиб, ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари топширишди.

Н.Юлдашев.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.