Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан МК «Ватанпарвар» ташкилоти туман кенгашида раҳбар аёллар ўртасида спортнинг «Ҳаво милтиғида ўқ отиш» тури бўйича туман ҳокимининг соврини учун мусобақа ўтазилди.

Мусобақа 3-турда, яъни 25-34,35-45 ёшлилар, 46 ёш ва ундан катталар ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи турда фахрли ўринларни 36-мактабгача таълим муассасаси мудираси Шоҳида Бобоева, 33-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Манзура Каримова, 28-мактабгача таълим муассасаси мудираси Нодира Аҳмедова эгаллашди.

Иккинчи тур баҳсларида эса совринли ўринларни 2,10-мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари Шаҳрибону Рамазонова ва Райҳона Солиева ва 5-мактаб директори Муаззам Алохонова қўлга киритдилар. Мусобақанинг учинчи тури ғоят қизиқарли кечди. Чунки бу турда баҳслашган аёлларнинг аксарияти қарийб эллик ёшдан ошган онахонларни ташкил этарди. Кескин кечган баҳслардан сўнг Чуст кўча МФЙ маслаҳатчиси Тўхтажон Қодирова, туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ҳурматой Қудратова ва туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Василахон Тожибоева шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олишди.

Байрам тадбирида узоқ йиллар туманимиз равнақи йўлида меҳнат қилиб, ҳозирда қарилик гаштини сураётган Тоҳирахон Муйдинова, Маҳмудахон Дадахонова, Тўхтахон Машарипова, Назирахон Носирова, Шавкатхон Қамбарова, Замира Низамиева ва Валентина Низамиевалар қатнашиб, мусобақа иштирокчиларини олқишлаб ту-   ришди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида туман ҳокими А. Абдукаримов ва МК «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши раиси А. Алаходжаев, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В.Тожибоева ва фахрий онахонлар номидан Т.Муйдинова сўзга чиқиб, мусобақа ғолибларини қизғин муборакбод этдилар. Ғолибларга туман ҳокимининг совринлари топширилди.

Ҳ. Ҳайдаров, МК «Ватанпарвар» ташкилоти туман кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.