Касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар ва уюшмаган ёшлардан иборат жамоаларнинг миллийликка уйғунлашган замонавий кийимлар тақдимоти «Ватан ҳимоячилари куни» байрамига муносиб совға бўлди.

Маҳаллаларда яшовчи уй бекалари, фаол аёллар, ҳарбийда намунали хизмат қилаётган аскарларнинг оналари, касб-ҳунар коллежлари хотин-қизлар етакчилари, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, тадбиркор аёллар қатнашган байрам тадбирида қизлар наинки миллий либосларни намойиш этишди, балки аскар йигитларга бағишлаб шеърлар ўқишди, байрам табриклари йўллашди. Айниқса, «оммавий маданият»нинг салбий жиҳатлари фош этилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

-Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари ташаббуси билан ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшларнинг ўзлигини англаши, уларда миллий қадриятлар ва урф-одатларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада шакллантиришга хизмат қилмоқда,-дейди туман ҳокиминиг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати     В. Тожибое-ва.

Д. Ғайбуллаева.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.