Туманимиздаги 3-сонли болалар мусиқа ва санъати мактаби ўзбек халқ чолғу асбоблари бўлими ёш ижрочилари ҳисобот концерт беришди.

Мактаб устоз ва ўқувчилари, ота-оналар иштирокида ўтказилган ҳисобот- концертида Қашқар рубоби синфи ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Абдурауф Раҳимов шогирдларининг чиқишлари барчанинг эътиборини тортди. Айниқса, М. Мақсудов, М. Қаҳҳоров, Н. Абдумаликов, Б. Худойбердиев, М. Қаҳҳоров, Р. Икромжонов каби ёш талантлар ўзбек халқ мумтоз қўшиқ ва куйларини маромига етказиб ижро этиб, олқиш олишди.

Ф.Тўрабоев, мактаб илмий бўлим мудири.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.