14-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тажрибали мураббийи Мафтуна Абдуҳакимова қўл остида шарқ якка кураши сир-асрорларини пухта эгаллаётган ўқувчи- ёшлар турли турнирларда муваффақиятли иштирок этишмоқда. Яқинда Фарғона вилояти очиқ чемпионатида ҳам Мафтунанинг шогирдлари зафар қучишди. Жумладан, таэквондо WTF баҳсида қатнашган Мумтозбегим Халилова 29 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, Камола Насимова, Дилноза Нажмиддинова (26, 37 кг. вазн тоифасида) кумуш медаллар соҳиби бўлишди.

Ҳасанбой ҚозоҚов, 14-БЎСМ услубчиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.