Шу йил 25-31 август кунлари марказий ўйингоҳ ҳудудидаги сунъий қопламали майдончаларда «Кексаларни эъзозлаш йили» ва Ўзбекистон Республикаси мустақилигининг 24 йиллигига бағишлаб «Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним-Ўзбекистоним!» шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида маҳаллалараро мини футбол мусобакаси ўтказилди. Унда тумандаги ҳар бир ҚФЙлардан биттадан, шаҳар маҳаллаларидан тўртта, жами 14та жамоа ғолиблик учун майдонга тушди. Қизғин кечган баҳслар якунига кўра фахрли 1-ўринни Чорбоғ, 2-ўринни Ободон, 3-ўринни Обод маҳаллалари ва 4-ўринни Гулобод маҳалласи жамоалари эгаллашди.

«Чўнгбош», «Такаранг», «Обод-2», «Ёшлик» ва «Юмалоқшайхмозор» МФЙ футболчилари ҳам чиройли ўйинлари билан томошабинлар олқишларига сазовор бўлишди.

Турнирнинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари байрамона тарзда ташкил этилди. Ўйинларнинг танаффус вақтларида «Камолот» ЁИҲ фаоллари ва санъаткорлар стадионга йиғилган минглаб мухлисга кўтаринки кайфият бахшида этишди.

Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан телевизорлар, DVD плеер ва бошқа қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Мусобақа ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Маткаримов, туман ҳокими А.Абдукаримов қатнашди.

 Н.Юлдашев, Болалар спортини

ривожлантириш жамғармасининг

тумани бўйича бош мутахассиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.