Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида шарқ якка курашининг "Таэквандо" ВТФ тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда туманимиздаги 14- БЎСМнинг 6 нафар ўқувчиси муносиб қатнашди.

Якка курашларда Камола Наимова, Баҳром Маҳмудов ўз вазн тоифасида олтин медаллар соҳибига айланишган бўлишса, Асадбек Ғафуров, Моҳина Абдухалилова, Муҳаммаджон Ёқубов ва Жаҳонгир Акбаралиевларга кумуш ва бронза медаллар насиб этди.

Ёш спортчиларимиз айни кунларда Ўзбекистон кубоги баҳсларига қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Ж.Абдураҳмонов, М.Абдуҳакимова.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.