«ИнтерФУТБОЛ» газетаси соврини учун 2003-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида мини-футбол бўйи­ча очиқ турнир бўлиб ўтди.

Мусобақа «Ёз ўтмоқда соз» шиори остида «Марказий» ўйингоҳ атрофидаги 4та сунъий қопламали майдонда ўтказилди. Вилоятнинг барча туманлари ва Наманган шаҳрининг 24та жамоаси 4та гуруҳга бўлинган ҳолда, ғолиблик учун кураш олиб борди. Гуруҳ босқичидан сўнг Уйчи, Норин ва Наманган шаҳри жамоалари курашдан четга чиққан бўлишсада, уларнинг ёш футболчилари жанговар ўйинлари билан кўпчилик меҳрини қозонишди.

Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар эса, чорак финалга йўл олдилар. Булар - «Нав­баҳор-Умид» (Наманган), «Юмалоқшайхмозор» (Косонсой), 8-БЎСМ (Чуст), 5-БЎСМ (Учқўрғон), 22-БЎСМ - «ИнтерФУТБОЛ» (Косонсой), «Заковат» (Косонсой), 15-БЎСМ (Чортоқ) ва 33-БЎСМ (Тўрақўр-ғон).

Финал баҳсида Косонсойнинг «Заковат» ва Наманганнинг «Навбаҳор-Умид» жамоалари майдонга тушишди. Ушбу баҳсни олий лигада тажриба орттирган ҳакам Шуҳрат Бозоров бошқариб борди. Ўйин мезбонлар устунлигида ўтди. Шу тариқа наманганлик рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этган Олимхон Турсунхўжаев раҳбарлигидаги «заковатчилар» турнирнинг бош совринини қўлга киритишди. Турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида «Заковат» аъзоси Анвар Абдукаримов тан олинди.            Ғолиб ва лауреатларга совғаларни «ИнтерФУТБОЛ» газетаси раҳбария­ти, 22-БЎСМ ҳамда «Косонсой» ФК мураббийлари топширишди. Тантанали тақдирлаш маросими давомида турнирни ҳар йили ўтказиш хусусида келишиб олинди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.