Марказий ўйингоҳда туманимиз маҳаллаларида яшовчи уй бекалари ўртасида аёллар спорт фестивали ўтказилди. Унда 356 нафардан зиёд уй бекалари спортнинг енгил атлетика, стол тенниси, волейбол, шахмат турлари бўйича беллашдилар.

Волейбол бўйича фахрли ўринларни Ободон, Ўрта кўча, Гулобод маҳаллалари вакиллари эгалладилар. Енгил атлетикада Ўрта кўча, Садача, Гулобод маҳаллалари аёллари ғолиб бўлишди. Стол тенниси баҳсларида Баҳористон, Ўрта кўча, шахматда Чорбоғ, Чиндовул ва Тергачи маҳаллалари уй бекалари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.

Ғолиб спортчилар энди вилоят спорт фестивалида қатнашишади. Ғолиблар хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари бўлими ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.