"Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни" муносабати билан Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Унда ўқув, мактабгача таълим, мактабдан ташқари муассасалар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда тиббиёт бирлашмаси томонидан кўргазмалар ташкил этилди.

Коллеж ва мактаблар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Шу билан биргаликда тадбир давомида туман халқ таълими бўлимига қарашли 14-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг таэквандо гуруҳи, бадиий гимнастика тўгараги аъзоларининг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот уйғотди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўртасида "Биз ёшлар -гиёҳвандликка қаршимиз" мавзусида расмлар танлови уюштирилди.

Шунингдек, педагогика коллежи талабалари ҳамда Қўқимбой ҚФЙ, Навбаҳор маҳалласи ҳаваскор санъаткорлари ижросида жирканч иллат-гиёҳвандликни фош этувчи саҳна кўриниши намойиш этилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В.Тожибоева, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Мирзаев ёшларга туманда гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб беришди.

Дилбар Ғайбуллаева, туман ҳокимлиги

хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.