Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида "Ёзги биатлон" бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида республика биринчилиги бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада вилоятимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ютуқда Косонсой педагогика коллежи ўқувчилари Сайёра Абдуллаева, Анвар Абдуллажонов, Сардор Исломжонов ва 43-мактаб ўқувчиси Адолат Жўраеваларнинг ҳиссалари катта бўлди. Бу йигит ва қизлар 4 кун давом этган баҳсларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кумуш медаль соҳибига айланишди.

Бухоро вилояти жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўлса, фахрли учинчи ўрин Тошкент вилояти ёш биатлончиларига насиб этди.

Ҳ. Ҳайдаров, МК "Ватанпарвар" ташкилоти

туман Кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.