Ўзбекистон таэквандо ВТF  Ассоциацияси Наманган вилоят бўлими ташаббуси билан Чуст туман Олмос клубининг очиқ кубоги учун ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада туманимизнинг 14-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквандо ВТF жамоаси ҳам қатнашиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Мураббий М. Абдуҳакимова шогирдлари Н. Эргашева, Б. Каримов олтин медаль соҳиби бўлишди.

В. Абдуманнопов, Б. Маҳмудов, М. Тожибоева, Б. Абдурашидров, Д. Нажмиддинова, М. Бойдадаева, М. Яқубов, К. Ноимова, М. Абдуллаев, А. Аҳмаджонов, И. Салоҳиддинова, Ж. Акпаралиев Х. Халилов сингари спортчи ёшлар кумуш ва бронза медалларни қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб, кубок билан қайтган ёшларимиз Ўзбекистон кубоги учун ўтказиладиган мусобақаларда қатнашиш учун қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Ж.Абдураҳмонов,

14-БЎСМ директори.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.