МК "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгаши ташаббуси билан "Кексаларни эъзозлаш йили" ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шу жамоада узоқ йиллар ишлаб келган, ҳозирда қарилик гаштини сураётган фахрийлар ўртасида ҳаво милтиғидан отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда 90 ёшли Тошпўлат бобо Раҳимов ҳам қатнашдилар. Шу ёшда қўлига қурол олиб, 5 та ўқ билан 27 очко жамғарган Тошпўлат бобога барча-барча тасанно айтди.

Бобо шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган бўлса, 64 ёшли мерган Дадахон ака Ҳакимовга иккинчи ўрин насиб этди. Фахрли биринчи ўринни 73 ёшли Жумавой ота Сатимов эгалладилар. Қолган қатнашчилар ҳам турнирда муносиб иштирок этишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали суръатда ўтди. Унда қатнашган "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Ё. Эшматов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси М. Дадажонов, туман Мудофаа ишлари бўлими масъул ходими М. Насруллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, ғолибларни қутладилар.

Мерган оталарга кенгашнинг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан туманда яшовчи уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари  ҳол-аҳволидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилди.

Ҳ.Ҳайдаров, МК "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.