Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ногиронлар жамияти туман бўлими, халқ таълими ходимлари касаба уюшмаси, 14-БЎСМ ва 3-мактаб ҳамкорлигида спорт устаси, ёшлар мураббийси Ибодуллохон Иноятуллаев хотирасига бағишлаб спортнинг қўл тўпи тури бўйича турнир ўтказилди.

Ибодуллохон Иноятуллаев наинки туманимиз, балки вилоятда спортни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган жонкуяр мураббийлардан бири эди. Унинг юзлаб шогирдлари республикамизнинг турли ҳудудларида устоз ишончини оқлаб келишмоқда. Унинг хизматлари муносиб баҳосини топиб, "Фахрий спортчи" унвонига сазовор бўлганди.

Мусобақада Наманган шаҳри, Учқўрғон ва Косонсой туманларидан ўндан зиёд  жамоалар қатнашди. Икки кун давом этган баҳслардан сўнг фахрли 1-ўрин учқўрғонлик қўл тўпи усталарига насиб этди. Қолган фахрли ўринларни 29, 14-БЎСМ, 3-мактаб жамоалари эгаллади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ё.Ҳусаинов, Ўзбекистон НЖ туман бўлими раиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.