Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида шарқ якка курашининг таэквандо ВТФ тури бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасида «Алпомиш- XI» кубоги учун республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Унда туманимиздаги 14-БЎСМнинг 8 нафар ёш спортчилари Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилишди.

Мусобақада фаол қатнашган вакилларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли ўрин соҳибига айланишди. Бунда фахрли 3-ўринни банд этган Бобур Каримов, Камола Насимова каби спортчиларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Айни пайтда ёш спортчиларимиз халқаро турнирда қатнашишга ҳозирлик кўришмоқда. Жумладан, мураббий Мафтуна Абдуҳакимованинг иқтидорли шогирди Б. Каримов 18 май куни Қозоғистонда ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

Ж.Абдураҳмонов, 14-БЎСМ директори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.